Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«Яхшиларини қабул қилиб, ёмонларини ўтказиб юбораверинглар», деганлар. Бунинг маъноси, гуноҳ қилганлари маълум бўлмаган, итоаткорлик ва тақводорлик билан машҳур бўлган кишиларга нисбатан енгил жазо қўлланади, деганидир. Зуҳрий Қабиса ибн Зуайбдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«مَنْ شَرِبَ الْخَمْرَ فَاجْلِدُوهُ, فَإِنْ عَادَ فَاجْلِدُوهُ, فَإِنْ عَادَ فِي الثَّالِثَةِ أَوِ الرَّابِعَةِ فَاقْتُلُوهُ»
«Ким ароқ ичса, уни дарраланглар. Яна ичса, яна дарраланглар. Учинчи ё тўртинчи марта яна шу ишни қилса, уни ўлдиринглар». Абу Ҳурайра ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«إِذَا سَرَقَ فَاقْطَعُوا يَدَهُ ثُمَّ إِنْ سَرَقَ فَاقْطَعُوا رِجْلَهُ»
«Ўғирлик қилса, қўлини кесинглар, кейин яна ўғирлик қилса, оёғини кесинглар», деганлар. Унинг маъноси шуки, кимки қайта-қайта гуноҳ қилса, унинг жазоси қаттиқ бўлади. Бундайлар «асҳобус савобиқ» (муқаддам судланганлар) яъни аввалда ҳам шундай жиноят қилганлар дейилади. Шулардан кўриниб турибдики, таъзир жазоси камаймайдиган ва кўпаймайдиган жазо эмас, балки энг юқори даражаси белгилаб берилиб, қолгани қозининг ҳукмига ҳавола қилинадиган жазо туридир. У одамлар ва жиноятларга қараб жазо белгилайди. Қайта-қайта жиноят қилувчиларга ёки оғир жиноят учун оғир жазо белгиласа, адашиб жиноят содир этган, аслида тақводор бўлган кишиларга нисбатан енгилроқ жазо белгилайди. Шунга кўра, қозига кенг имконият берилиши керак. Фақат энг юқори жазогина белгилаб берилади. Шу ерда «энг қуйи жазочи?», деган савол туғилади. Жавоб шуки, умуман олганда, бу ишнинг маъноси йўқдек туюлади. Чунки қози уч йил қамоқ жазоси белгиланиши керак бўлган бир жиноят билан тақводор, яхши одам айбланаётган бўлса, дейлик, унинг жинояти отининг тойилиши бўлса, уни койиб қўйиш билан кифояланади. Шунга қараганда, энг қуйи жазони белгиламаган маъқулдек кўринади. Лекин баъзи жиноятлар борки, уларда шафқат қилиб бўлмайди. Оллоҳ Таоло зино жазоси хусусида:
197-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|